9:10 | 16.06.22

                       

Археологлар бронза даврида яшаган аёлнинг юзини тиклади — фото

У бадавлат ҳаёт кечиргани аниқланган

Чехия археологлари бронза даврида, тахминан 4 минг йил олдин Марказий Европа ҳудудида яшаган аёлнинг қиёфасини тиклади. Бу ҳақда «Live Science» хабар берди.

Фото: Аёл скелети / «Live Science»

Маълум қилинишича, Богемиянинг энг бой аҳолисидан бири бўлган майда, қора сочли аёлнинг юзи қайта тикланган. Аёл бешта бронза билагузук, иккита тилла сирға ва 400 дан ортиқ мунчоқлардан иборат уч ипли маржон билан дафн этилган. У билан бирга учта бронза тикув игнаси ҳам топилган.

Фото: «Live Science»

Чехия Фанлар академияси Археология институти ходими археолог Михал Эрненинг айтишича, аёлнинг кимлиги номаълум бўлса-да, у жуда бадавлат бўлган.

«Бу бутун Унетице маданий минтақасидаги энг бой аёл қабридир», — деган мутахассис.

Фото: Аёл бош суяги / «Live Science»

Аввалроқ Миср фиръавнининг 3 минг йиллик мумиёси очилганди. Шунингдек, Мисрда тили олтиндан бўлган аёл ва эркак мумиёлар аниқланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: