11:38 | 24.01.24

                       

Асака туманида 15 минг доллар пора билан қўлга тушган шахс туман прокурори ўринбосари эмаслиги билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Асака тумани прокурорининг ўринбосари пора билан ушлангани ҳақида хабар тарқалди.

Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушгани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир тезкор. Унда бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг доллар пора билан ушлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: