15:38 | 08.01.24

                       

Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси ходимларга икки минг сўмлик совғалар бергани ҳақида хабар тарқалди – видео

Маданият вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси томонидан Янги йил байрами муносабати билан ходимларига 2 минг сўмлик совғалар берилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Маданият вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини билдирди.

«Айни пайтда ҳолат юзасидан масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларига ҳашарга чиқиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: