12:41 | 27.11.23

                       

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда ушлаб тургани айтилган аёл қамоққа олинди

У қизни 7 ой давомида жинсий қулликда сақлаб келгани айтилганди.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани прокуратураси томонидан 14 ёшли қизни 7 ой давомида жинсий қулликда сақлаб тургани айтилган Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 25 ноябр куни фуқаро Н.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судининг 2023 йилнинг 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур иш юзасидан болалар омбудсман вояга етмаган Т.Ч.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратини давом эттириши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ижтимоий ҳимоя агентлиги бугунги кунда психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари устида ўрганишлар давом эттирилаётганини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: