17:00 | 18.12.23

                       

Қашқадарёда эркак совуқ қурол билан Largus ҳайдовчисига ташланиб, машина ойналарини синдирди – видео

Зўравон эркак воқеага гувоҳ бўлиб турган ички ишлар органи ходимига ҳам бўйсунмаган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида шу йилнинг 15 декабр куни соат 16:50 ларда светофорнинг қизил чироғида ўз йўлида тўхтаб турган Lada Largus автомобили ҳайдовчисига Cobalt автомобилида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келган салондаги йўловчи ташланиб қолган. У аввал ҳайдовчини темир жисм билан урмоқчи бўлган, кейин эса автомашинанинг ойналарини уриб синдирган.

Фуқаро ҳолатга гувоҳ бўлиб турган Қашқадарё вилояти ИИБ ходимининг қонуний талабига ҳам бўйсунмаган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, Шунингдек, зарар миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

«Воқеа жойида бўлган ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда фуқаро тез ёрдам ҳайдовчисини калтаклагани хабар қилинган эди. Беморнинг ўғли ҳайдовчининг юзига уриб, уни жароҳатлагани айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: