11:16 | 21.12.23

                       

Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси 3-синф ўқувчисини калтаклади – видео

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Пачкамар МФЙда жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаб филиалида ўқитувчи A.X. томонидан 3-синф ўқувчиси Э.С.нинг калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ғузор тумани ҳокимлиги билдиришича, ҳолат туман Ички ишлар бўлими томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда касб ҳунар-мактаби «замдиректори» ўқувчиларни дўппослагани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: