21:59 | 18.12.23

                       

Қатар амири Ўзбекистонга келади

Мирзиёевнинг таклифига биноан, у коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни тошириш маросимида иштирок этади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан шу йилнинг 19 декабр куни коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади ва унда Мирзиёевнинг 2023 йил 1-2 октябр кунларидаги Қатарга давлат ташрифи давомида, энг аввало, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Маълумот учун, Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Қатарнинг қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: