11:29 | 12.09.21

                       

Байден Тожикистондаги АҚШ тарафдорлари ҳақида гапирди

Президент уларни афғон қочқинлари билан солиштирган

АҚШ президенти Жо Байден агар Қўшма Штатлар ўз тарафдорларини Тожикистондан олиб чиқишга қарор қилса, Афғонистондагидек самолётнинг шассисига осилган одамлар саҳнаси такрорланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото; «Associated Press»

Маълум қилинишича, Оқ уй раҳбари афғонлар мамлакатдан қочишга ҳаракат қилиб, учаётган самолётларнинг корпусларига ёпишиб, учиш пайтида ҳалок бўлган ҳолатни шарҳлар экан, бошқа шаклда эвакуация қилиш жараёни йўқлигини кимгадир тушунтириш қийин бўлишини айтган.

«Масалан, агар биз Тожикистонда бўлиб, у ерга ‘C-130’ ҳарбий транспорт самолётини қўндириб, Қўшма Штатлар тарафдори бўлганларни самолётга ўтиришига рухсат берсак, сиз ўзини самолёт шассисига осган одамларни кўрардингиз», — деган у.

Аввалроқ Афғонистонни тарк этиш мақсадида самолёт парраги ичига кириб олган 3 киши ерга қулагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. Шунингдек, Кобулда қочқинлар орасида нима учун аёллар камлиги маълум қилинганди. Ҳамда «Толибон» ҳаракати афғонистонликларнинг мамлакатни тарк этаётгани сабабини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: