22:43 | 07.02.24

                       

«Бек-Барака»да солиқчилар назорат тадбири ўтказмоқда

Ўрганиш ишларининг биринчи кунида 555,6 млн сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди. Хатлов жараёнида 267 та савдо дўконларида 5 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди ва 4 нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 1 нафар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тошкент вилоятидаги «Бек-Барака» бозорида ўтказилган назорат тадбирларида кўплаб норасмий тадбиркорларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Вилоят солиқ бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураршиш департаменти Зангиота тумани бўлими ҳамкорликда ҳудудда фаолият олиб бораётган «Бек-Барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖга қарашли мажмуада ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур савдо дўконларида жами 708 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, уларга онлайн-НКТларидан фойдаланган ҳолда мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борилди.

Ўрганиш ишларининг биринчи кунида 555,6 миллион сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди. Хатлов жараёнида 267 та савдо дўконларида 5 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди ва 4 нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 1 нафар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Сергели машина бозорида орган ходимлари томонидан олиб борилган тадбирда давлат бюждетига 2,3 миллиард сўм солиқ ундирилгани ҳақида хабар берилганди. Олиб борилган 3 кунлик тадбир натижасида бозорнинг савдо тушуми жами 18,5 млрд сўмни ташкил қилиб, январь ойи ҳолатига кўра, савдо марказидаги тадбиркорлардан давлат буджетига 2,3 млрд сўм солиқ тушуми йўналтирилиши таъминланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: