11:15 | 04.04.24

                       

Бекободда 3 марта ҳимоя ордери олиб, ўзини ўлдирган аёл иши юзасидан расмий баёнот берилди

Бекободда 3 марта ҳимоя ордери олиб, ўзини ўлдирган аёл иши юзасидан расмий баёнот берилди. Марҳуманинг 2 ва 6 ёшли вояга етмаган қизлари бор.

Бекобод туманида 2024 йилнинг 27 март куни 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси  (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди. Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, маълумотларга кўра, марҳума аёлнинг оилавий шароити яхши бўлмаган. Яқинлари аёлнинг турмуши нотинч бўлганини, эри ваҳшийларча калтаклаб келганини айтди. Таъкидланишича, 9 йиллик турмушнинг 3 йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада 3 марта ҳимоя ордери берилган бўлсаям зўравонга бирор чора кўрилмаган.

Маълумот учун, марҳуманинг 2 ва 6 ёшли вояга етмаган қизлари бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: