13:26 | 03.01.24

                       

Бухоро вилоятида қиморхона ташкил қилган 43 ёшли эркак ушланди

У уйининг меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган.

Бухоро вилояти Жондор туманининг «Хумин» маҳалласида яшовчи шахс уз уйида шундай қимор ўйнаш учун шароит яратиб бергани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

43 ёшли эркак 2023 йилнинг 21 декабр куни кечқурун соат 20:30 ларда уз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган. Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйнаб турганларида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда қимор ўйинларини ташкиллаштирган шахс қамалганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: