11:56 | 15.01.24

                       

Бухорода аёл 5 ёшли боласини муттасил равишда қийнаб келгани аниқланди

Унга нисбатан вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида С.Н. ўз фарзанди 2018 йилда туғилган С.Ф. ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябр ойигача) калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани кузатув олиб бораётгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, «а»,«в» бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ота ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан ўзининг 14 ёшли боласини калтаклаб, жароҳат етказгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: