16:15 | 05.01.24

                       

Бухорода эркак болта билан автомобилларни пачоқ қилди – видео

У Янги йил арафасида машиналарни шикастлаб, пул ва ҳужжатларни ҳам ўғирлашга улгурган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 31 декабр куни тушдан кейин ғазабланган эркак Янги йил арафасида иккита автомашина ва бир уй деразаларига шикаст етказган. Эркак нима сабабдан бу жиноятни содир этгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида фуқаро Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 173-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари, 169-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми «а» банди ва 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда турли йўналишлар бўйича экспертиза тайинланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яланғоч ҳолда кўча кезиб интернетда «машҳур бўлган» эркак қотиллик содир этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: