16:35 | 28.12.23

                       

Тошкентда яланғоч ҳолда кўча кезиб интернетда «машҳур бўлган» эркак қотиллик содир этди – видео

31 ёшли эркак савдо мажмуаларидан бирининг ёнида бир даста гул кўтариб яланғоч ҳолда юргани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Mega planet савдо мажмуаси ёнида бир даста гул кўтариб яланғоч ҳолда ҳаракатланган йигит одам ўлдирган.

31 ёшли Т. А. руҳиятида бузилиш мавжудлиги туфайли шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Унинг синглиси билдиришича, T.A. шифохонадан чиқиб кетган ва танишининг маслаҳати билан Намангандаги товуқ фабрикаларидан бирига бориб вақтинча истиқомат қилишни бошлаган.

Bugun.uz‘да мавжуд маълумотларга кўра, эркак фабриканинг қоровулини пичоқлаб ўлдириб қўйган. Уларнинг ўртасидаги низога қоровулнинг уятли сўзлар билан ҳақорат қилиши сабаб бўлган.

Судда Тошкент шаҳар ССБ Руҳий касалликлар клиник шифохонаси айбланувчининг «аралаш диссоциатив бузилиш» ҳолатдалиги, суд ва тергов ишларида қатнашиш имкониятига эга эмаслиги ҳақида хулоса бериб, мажбурий даволанишга муҳтожлигини маълум қилган. Эркак Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни ақли норасо ҳолатида содир этган деб топилиб, ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ушбу иш тугатилган ва унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланиши тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: