0:08 | 18.01.24

                       

Бухорода корхона оператори 8 минг литр ЭКО дизел ёқилғисини ўғирлади

Унга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Бухоро вилоятидаги корхона ходимларидан бири ўзи ишлайдиган ташкилотнинг мулкини талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Унга кўра, вилоятнинг Пешку туманида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Н.» МЧЖнинг ФЁТШ бош оператори Б.Ҳ. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 8041 литр ЭКО дизел ёқилғисини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қорақалпоғистондаги нефт базасида 8,2 млрд сўмлик дизел камомади аниқлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: