15:06 | 04.01.24

                       

Chevrolet дилерлик марказларида автомобилларни ўз эгасига топшириш вақтинча тўхтатилади

UzAuto Motors режалаштирилган инвентаризация ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Шу йилнинг 4-8 январ кунлари Chevrolet дилерлик марказларида режалаштирилган инвентаризация ишлари олиб борилади. Бу ҳақда компания ўзининг Telegram’даги расмий саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, инвентаризация ишлари сабабли 8 январгача бўлган даврда автомобилларни ўз эгасига топшириш вақтинча тўхтатилади. Инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, дилерлик марказлари фаолияти тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors шартнома қилинган машиналарга тўлов муддатини узайтиргани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: