15:47 | 09.02.24

                       

Давлат ташкилотлари ходимларига январнинг II ярмида 6 триллион 743 миллиард сўм ойлик тўланди

Бюджет маблағлари ҳисобидан 2024 йил январь ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга жами 6 триллион 743 миллиард сўм сарфланди. Мазкур пуллар давлат ташкилотларида ишловчи жами 2 миллион 478 минг 387 нафар ходимга тўланган. 

Иш ҳақи учун тўлаб берилган маблағларнинг энг катта улуши мактаб таълими соҳаси ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Ҳисоб–китобларга кўра, давлат бюджетидан мактаб ходимларига 2,3 триллион сўм, соғлиқни сақлашга 1,5 триллион сўм, мактабгача таълимга 423 миллиард сўм, олий таълимга 91 миллиард сўм тўланган. Бошқа соҳаларга эса жами 2,4 триллион сўм йўналтирилган. Тўловларнинг 3,9 триллион сўми (59,2 фоизи) республика, 2,7 триллион сўми (40,8 фоизи) маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилган.

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп иш ҳақи Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари ходимларига тўланган — 1,5 триллион сўм. Энг кам тўловлар эса Сирдарё вилояти (196,9 миллиард сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот учун, Ўзбекистон бюджетига 3 ойда крипто-провайдерлар томонидан 36,2 млрд сўм маблағ келиб тушган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: