13:05 | 27.02.23 800

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлган

Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокимнинг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Абдурасул Қаюмов
Фото: Давлатобод тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, у нафас етишмовчилиги сабабли Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида вафот этган.

Маълумот учун, Абдурасул Қаюмов 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йил Малайзиянинг LimKokWing ижодий технология университети (кундузги) тамомлаган.

2022 йилнинг 16 августида Давлатобод туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача ҳокимликда инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими Темир Хидиров 77 ёшда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Bugun.uz’га хабар берганди. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳокими Хўжаев Илёр Ахмад ўғли бетоблик туфайли вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1169
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 807
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 682