14:41 | 09.11.23 682

Дунё сиёсатида глобал қайта қурилиш содир бўлмоқда — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари ИҲТ аъзоларини «муштарак тарих ва муқаддас ислом дини боғлаб туриши»ни таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари саммит умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишнинг яққол далили эканини таъкидлаган.

«Бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда», – деган Президент.

«Ҳамкорликнинг иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари» шиори остида ўтаётган саммитда, Президент олий мартабали меҳмонлар билан кўп томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари бўйича муҳокама қилишни таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев ташкилот аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом дини, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туриши ҳақида гапириб, ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақани савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга эканлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ва Тожикистон раҳбарлари билан учрашгани ва Қозоғистон бош вазири Алихон Смаиловни қабул қилгани хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 552
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 737
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 450
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 368
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1022
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 872