12:08 | 04.08.21

                       

Экопартия президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

Партия мазкур сайловда илк бор иштирок этади

Марказий кенгашнинг навбатдан ташқари плениумида Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда Экологик партиядан қўйилган номзод бўйича маълумот берилди.

Фото: «uzreportnews»

Қайд этилишича, сайловда Экопартия томонидан партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Шу билан бирга, партия мазкур сайловда илк бор иштирок этиши айтилган.

Фото: Экологик партия ахборот хизмати

Шунингдек, партиянинг сайловолди платформасидаги қуйидаги асосий йўналишлар маълум қилинган:

  • экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлар яратиш;
  • иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;
  • давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
  • соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;
  • ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакили рўйхатга олингани маълум қилинган. Шунингдек, партияларнинг сайловдаги ваколатли вакилини рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилиш жараёни якунлангани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: