10:55 | 01.04.24

                       

Электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади

Ички ишлар вазирлиги электромобилларга имтиёз берилаётганини эълон қилди. Уларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда электромобилларга имтиёз берилаётганини эълон қилди.

Экологик муаммолар сабабли электромобилларни рўйхатдан ўтказиш нархига имтиёзлар берилиши, Қарор 2024 йил 1 апрелдан кучга кириши ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида — 510 минг сўм тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Аҳолининг яшил энергетикада ҳаракатланувчи транспорт воситалари харид қилишини рағбатлантириш мақсадида бундай тоифадаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида имтиёз берилмоқда.

Аввалроқ Электромобил ва янги машина эгаларига яшил стикер почта орқали юборилиши ҳақида маълумот берилган эди. Экологик стикерлар бериш орқали транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб борилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: