12:15 | 15.09.22

                       

Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш алгоритми келишиб олинди

ШҲТ Бош котиби бугунни Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун деб атади

Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш алгоритми келишиб олинди.

Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди.

ШҲТ Бош котиби Чжан Минг бугун Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун дея таъкидлади.

Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди. Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгач, Эрон Ислом Республикаси ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.

Маълумот учун, 2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи давлатга айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Аввалроқ Эрон, Хитой ва Қирғизистон етакчилари 14 сентябрь куни Самарқандга етиб келиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: