20:12 | 24.05.24
Фарғонада 24 ёшли танишини ўлдирмоқчи бўлган йигит видеоси тарқалди.
Фарғонада 2006 йилда туғилган йигит 24 ёшли танишини ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 21 май куни 2006 йилда туғилган фуқаро С.Т. 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида, С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят Кодексинингнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: