10:34 | 29.01.24

                       

Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахс қўлга олинди – видео

Сув таъминоти ходимлари қарздорликни ундириш мақсадида боришганида, ака-ука уларни ҳақоратлаб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган.

Фарғона вилоятида сув таъминоти ходими билан келишмовчиликка борган шахс унга билан жароҳат етказишга урингани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, «Фарғона сув таъминоти» АЖ Бувайда туман бўлими ходимлари Қоратепа МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида боришганида, Т.К. ва унинг укаси Н.К.лар сув таъминоти ходимларини хақорат қилишиб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.ларга нисбатан МЖтКнинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада сув таъминот назоратчисини ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: