9:43 | 10.06.24
ФВВ Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ҳам етиб борган.
Тошкент метрополитени ахборот хизмати «Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиққанига муносабат билдирган эди. ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилди.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: