11:28 | 28.11.23

                       

Green Card орқали виза олишда Ўзбекистон нечанчи ўриндалиги айтилди

АҚШ Конгресси ҳар йили 55 мингта визани ўйинга қўяди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023(Green Card)  дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллаганини ёзмоқда.

Элчихона шунингдек, АҚШда меҳнат фаолиятини олиб бориш, яшаш ва таълим олиш учун кўплаб усуллар мавжудлиги, бунда қонуний ва хавфсиз саёҳат йўлини танлаш лозимлигини таъкидлаган.

Конгресс қарори билан жорий этилган «Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури – (Diversity Visa)» ҳар йили Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Иммиграция ва Фуқаролик Кодексининг (IFK) 203(с) бўлими Америка Қўшма Штатларига тарихан иммиграция кўрсаткичи паст давлатлардан бўлган «турли миллатларга мансуб иммигрантлар» деб аталувчи иммигрантлар синфини жорий этади. DV дастурида рўйхатдан ўтиш бепул.

Ғолиблар АҚШ да доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни қўлга киритадилар. Green Card соҳиблари АҚШ ҳудудида яшаш, ишлаш ва ўқиш ҳуқуқларига эга бўладилар. Шу билан бирга Green Card АҚШ президентини сайлаш ва сайловларда овоз бериш ҳуқуқидан ташқари, АҚШ фуқаросидаги барча ҳуқуқлардан фойдаланишга имконият беради. АҚШ халқининг маданиятини бойитиш мақсадида, турли миллат иммигрантлари учун, жами бўлиб бир йил давомида 55 минг та виза ўйналади ва ўзбекистонлик иштирокчилар ҳар йили ушбу визаларнинг 5000 тасига эгалик қилишади.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсум учун ушбу визани қўлга киритиш мақсадида тахминан 119 мингдан зиёд киши рўйхатдан ўтганди. Ўзбекистонлик иштирокчилар эса лотереяни энг кўп ютганлар орасида мисрликлар ва жазоирликлардан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. 5511 нафар Ўзбекистон фуқароси DV-2023 да ғолиб бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: