12:33 | 19.09.23 1028

Х (Twitter) барча фойдаланувчилар учун пуллик бўлади

Илон Маск бу ҳақда Исроил бош вазири билан суҳбатда айтиб ўтган.

Х (собиқ Twitter) платформаси барча фойдаланувчилар учун пуллик бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания эгаси Илон Маск кеча, 18 сентябр куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан жонли эфирда ўтказган суҳбати чоғида маълум қилди.

Қайд этилишича, Маск ижтимоий тармоқдан фойдаланиш учун «кичик ойлик тўловга» ўтилаётганини айтган. У платформадаги ботлар муаммосини ҳал қилиш учун бундай ўзгариш бўлиши кераклигини таклиф қилган.

«Мен буни ботларнинг катта армиясига қарши курашишнинг ягона йўли деб ўйлайман. Чунки ботнинг нархи пенснинг (Британиянинг кичик қийматли танга пули) кичик улушига – айтайлик, ўндан бир қисмига тенг. Бироқ, агар улар бир неча доллар тўлашига тўғри келса, ботларнинг самарали нархи жуда юқори бўлади», дейди у.

Яъни бунда ботларнинг яратувчилари ҳар сафар янги ботни ишга туширганда қўшимча тўлов ўтказишига тўғри келади.

Маск янги обуна тўлови қанча бўлишини айтмаган, бироқ у буни «оз миқдордаги пул» дея изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, Twitter бошқаруви Илон Маскка ўтганидан сўнг 2022 йилнинг ноябр ойида тасдиқланганлик белгисига эга обуначилар учун ойига 7,99 долларлик обуна ишга туширилган эди. Шунингдек, кейинроқ платформанинг номи ва логотипи ҳам ўзгарди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 64
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1948
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853