14:47 | 22.08.21

                       

«Ҳар қандай чақириқларга муносиб жавоб беришга тайёр бўлишимиз керак» — Тўқаев

Қозоғистон президенти Афғонистондаги вазиятнинг мамлакатга таъсири ҳақида гапирди

Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар Қозоғистон учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди, лекин маълум хавфларни юзага келтиради. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Тўқаевнинг сўзларига кўра, халқаро вазиятнинг кескинлашуви шароитида мамлакат ҳарбий куч тузилмаларини максимал даражада сафарбар қилиш керак.

«Биз жамиятда Афғонистондаги вазият сабабли ташвиш ва хавотир кучаяётганини кўрмоқдамиз. Бу мамлакатда содир бўлаётган воқеалар Қозоғистон учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди, лекин, албатта, маълум хавфларни юзага келтиради. Шунинг учун вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб боришимиз ва ҳар қандай чақириқларга муносиб жавоб беришга тайёр бўлишимиз керак», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Аввалроқ Қозоғистон президенти «Толибон» ҳаракатининг ҳокимиятга келиши Марказий Осиё мамлакатларига қандай таҳдид солаётганини айтганди. Шунингдек, Россия ва Қозоғистон президентлари ўртасида музокара ўтказилганган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: