9:00 | 27.10.23

                       

Хитойда саккизта янги хавфли вирус аниқланди

Вируслар 22 хил оилага мансуб бўлиб, одамларнинг уларга чалиниб қолиш эҳтимоли жуда юқоридир.

Хорижий нашрлар берган маълумотларга кўра, Хитойда одамлар учун потенциал хавф туғдирувчи саккизта янги вируслар аниқланган.

Мутахассислар мамлакатнинг Хайнан тропик оролида яшовчи олти турга мансуб 341 та кемирувчиларнинг вирусли генетик материал тўпламларини таҳлил қилишган.

Натижада, 22 хил оилага мансуб вируслар генлари, жумладан аренавируслар, коронавируслар, астровируслар, пестивируслар, парвовируслар ва папилломавируслар мавжудлиги аниқланган.

Тадқиқот давомида олимлар саккизта янги вирусни, шу жумладан SARS-CoV-2 мавжуд бўлган коронавирус оиласига мансуб бетакоронавирусларга тегишли бўлган CoV-HMU-1 деб номланган вирусни ҳам топишган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу вируслар турлар тўсиғидан ўтиб кетса, одамларнинг уларга чалиниб қолиш эҳтимоли жуда юқоридир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: