23:57 | 10.01.24

                       

Хоразм ва Сирдарёда «права» олиб бермоқчи бўлганлар ЙҲХБда таниши борлигини айтди

Департамент уларнинг иккаласини ҳам ушлади.

Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Унга кўра, Сирдарё вилоятида фуқаро M.A. фуқаро Ф.Г. гa гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида «В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Хоразм вилоятидаги ҳолатда эса, фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига етти миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда фуқарога ўқув-машғулотларига қатнашмасидан «права» олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: