14:10 | 04.01.24

                       

Жиззахда фуқарога ўқув-машғулотларига қатнашмасидан «права» олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Фирибгарлик содир этган шахс хизмати учун 11 млн сўм олган вақтида қўлга тушган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Арнасой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Р.Ў. фуқаро Ў.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 11 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «права» олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: