22:51 | 18.01.24

                       

Хоразмда дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Вилоят Экология бошқармаси расмий маълумот берди.

Хоразм вилоятининг «Шовот туманида дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилган» сарлавҳаси остида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят экология бошқармаси ўрганиш ишларининг натижаларини маълум қилди.

Фото: Хоразм вилояти экология бошқармаси

Ушбу ўрганиш давомида Шовот туманининг «Гулистон» маҳалласи жойлашган А.Л фермер хўжалиги ҳудудида жами 119 туп ҳар-хил турдаги ва ўлчамдаги манзарали дарахтлар кесиб олинганлиги ҳамда 19 туп ҳар-хил турдаги манзарали дарахтларни ўсишдан тўхтамайдиган ва тўхташ даражасида шикастланганлиги ҳамда ёқиб юборилганлик ҳолати аниқланган.

Фото: Хоразм вилояти экология бошқармаси

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайхон қилиш, нобуд қилиш ва кўп миқдорда зарар етказишга сабаб бўлганлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низомнинг 4-иловасига асосан, табиатга етказилган зарар 456 миллион 20 минг сўмни,  етказилган зарарнинг ундириш суммаси 756 миллион 200 минг сўмни ташкил қилади.

Аввалроқ, Сурхондарёда ўз ҳудудида дарахт кесилишига йўл қўйган ўрмон хўжалиги ходимлари жавобгарликка тортилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: