16:40 | 23.12.23

                       

Хоразмда тадбиркорнинг дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

Иш бошқарувчи ўзи ишлаб келаётган ташкилотнинг 428,7 млн сўмлик дориларини талон-торож қилган.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув олиб борилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, вилоят марказида жойлашган «Ф.Л.» МЧЖнинг менежери вазифасида ишлаб келган фуқаро Д.А. тадбиркорнинг 428,7 миллион сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олингани ҳақда хабар берилганди. У банк офисида менежер бўлиб ишлаган вақтда мижозларнинг карталаридан 70 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: