13:55 | 21.12.23

                       

Humo тўлов тизими карталари ишлашида узилишлар кузатилди

Процессинг маркази техник ишлар якунланиб, тизим одатий тартибда ишлашни бошлаганини маълум қилди.

Миллий банклараро процессинг маркази режалаштирилмаган ишлар олиб борилиши муносабати билан Humo карталари орқали амалиётларда узилишлар бўлганини маълум қилди.

Марказ ушбу масала билан компания мутахассислари шуғулланаётганини, қисқа муддатда муаммо ҳал этилишини билдириб, ноқулайликлар учун узр сўраб чиқди.

Шунингдек, марказ кейинроқ қўшимча баёнот бериб, тизимдаги профилактика ишлари якунига етганини ҳамда тизим одатий тартибда ишлашни бошлаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Humo банкоматлари вақтинчалик ўчириб қўйилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: