18:41 | 20.11.23 1177

Индонезия авиакомпанияси Малайзия-Ўзбекистон рейсларни йўлга қўйди

Batik Air авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилган.

Индонезиянинг Batik Air авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилган бўлиб, Каула-Лумпур — Тошкент — Каула-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозларни Airbus A330 самалётларида ҳар ҳафта жума куни амалга оширади.

Фото: Telegram

Авиакомпания вакиллари ва Uzbekistan Airports раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтган.  Учрашувда вакиллар минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирган.

Фото: Uzbekistan Airports

Маълумот учун, Batik Air — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия виакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда Lion Air (loukoster) арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги авиакомпания — Centrum Air иш бошлаганди.