15:00 | 18.01.24
Қиз сўралган пул берилмаса йигитни оила аъзоларига ва бутун Ғиждувонга шарманда қилишини айтган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, 23 ёшли қиз О.З. ўзи билан Instagram’да ишқий мазмундаги хабарлар ёзишиб юрган ғиждувонлик А.А.га агар скриншотлар тарқалиб кетмаслигини хоҳласа, унга 1000 АҚШ доллари миқдорида пул бериши шартлигини айтган.
О.З. 2023 йилнинг 20 октябрда шу пулни олаётганида орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида О.З. йигит билан Instagram ижтимоий тармоғида танишганлигини ва март ойидан буён ишқий муносабатда ёзишиб келганини билдирган.
А.А.нинг айтишича, қиз сўралган пулни бермаса, оила аъзоларига ва бутун Ғиждувонга шарманда қилишини айтганидан кейин йигит туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилган.
Суд ҳукмига кўра, О.З. товламачилик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш моддаси асосида ойлик ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 йиллик аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда имомдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган эр-хотин қамалганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: