18:07 | 29.12.23
Улар ишқий муносабатлар ҳақида ошкор қилмаслик эвазига имомдан пул ундирмоқчи бўлишган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, Қумқўрғон туманида 2020 йилдан буён оила қуриб яшаб келишган Мўминов Акмал ва Нурматова Мафтуна маҳалладаги масжидни таъмирлаш ишларида кўмаклашиш ва имом хатибдан дуо олиш учун бир неча маротаба у ерда бўлишган. Орадан бир қанча вақт ўтгач, аёл ушбу Юксалиш маҳалласида жойлашган «Аҳмадхон» масжиди имом хатиби Алиев Музаффардан араб тили сабоқларини ҳам олган.
Турмуш ўртоғи Россияга ишлаш учун кетганидан сўнг Нурматова Мафтуна Алиев Музаффар билан ижарага уй олиб Деновда бирга яшай бошлашган. Ёз ойларида чет элдан қайтган Мўминов Акмал аёлининг ҳомиладорлигини билиб қолгач, у билан ажрашишга қарор қилган.
Бу орада Ҳаж сафарида бўлган Алиев Музаффарга Мафтуна Telegram орқали алоқага чиқиб, бўлиб ўтган ҳамма нарсани унинг ҳам оиласига етказиб, одамлар олдида шарманда қилиш билан қўрқитиб 60 млн сўм сўраган ва эри билан ушбу пулнинг бир қисмини олаётган вақтида орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суд Акмални товламачилик учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди, Мафтуна эса 4 йилга озодликдан чекланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода талаба 35 ёшли аёлдан беҳаё суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: