23:26 | 22.12.23

                       

Қирғизистоннинг давлат байроғи ўзгарди — фото

Президент Жапаров имзолаган давлат рамзларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун парламент томонидан тасдиқланди.

Қирғизистон Республикаси президентининг матбуот хизмати республиканинг давлат байроғи расман ўзгартирилганини ёзмоқда. 

Маълум қилинишича, мамлакат раҳбари Садир Жапаров томонидан имзоланган «Қирғизистон Республикасининг “Қирғизистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни шу йилнинг 20 декабр куни парламентда тасдиқланган.

«Қонун Қирғизистоннинг асосий давлат рамзларидан бири – Қирғизистон Республикаси байроғини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган», — дейилган хабарда.

Қабул қилинган янги қонунга асосан, мамлакат байроғидаги қуёш нурларининг тўлқинли шакли тўғри чизиққа ўзгарди. Таёқчалар сони эса учтадан тўрттага кўпайди.

Қонунда шунингдек, давлат байроғи тасвирланган автотранспорт воситаларининг давлат рақамлари ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда амал қилиш муддати кўрсатиб ўтилмаган бошқа ҳужжатлар уларни янгисига алмаштириш ҳақида қарор қабул қилингунгача амалда бўлиши белгиланган.

Аввалроқ, Садир Жапаров Ўзбекистон томонидан таъмирлаб берилган вертолётни кўрсатгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Садир Жапаровнинг хотини эри билан қандай танишганини айтиб берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: