13:12 | 18.01.24

                       

Истанбулда ўзбекистонлик аёл жиноий гуруҳ томонидан зўрланиб, фоҳишаликка мажбурлангани айтилди – видео

Аёлнинг туғилмаган боласини сотишга уринишгани учун дори ичиб, боласини туширган. Кейин унга нисбатан тажовуз қилишган.

Истанбулда ўзбекистонлик аёл туғилмаган боласини аборт қилиб, ҳожатхонага ташлаб юборгани учун ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Туркия ОАВсида ёзилишича, унинг ҳали туғилмаган боласини сотишга уринишган, лекин аёл боласини дори ичиш орқали туширган. Кейин аёлга нисбатан жиноий гуруҳ томонидан тажовуз амалга оширилган.

Мазкур ҳолатган ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Истанбулнинг Авжилар туманидаги полиция марказига ташриф буюрган.

Полиция нозири томонидан берилган маълумотга кўра, фуқаро айни вақтда озодликда экани ва унинг хаётига жиддий хавф соладиган ҳолат мавжуд эмаслиги таъкидланган.

«Ўз ўрнида, фуқаро хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан бирга жиноятчиларни топиб жазога тортиш мақсадида Турк томони билан тизимли ишлар олиб борилмоқда», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда фоҳишаликка мажбурланган беш нафар ўзбекистонлик аёл қутқарилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: