10:33 | 03.01.24
Bugun.uz маълумотларига кўра, ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, ҲЭТ ходимлари захира трансформаторини ўрнатган.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида трансформаторга бориб урилган. Bugun.uz маълумотига кўра, ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, воқеа жойига етиб борган туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари захира трансформаторини ўрнатган.
Ҳодиса шу йилнинг 2 январ куни соат 19:50 лар атрофида Шароф Рашидов тумани «Сўғдиёна» МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда, йўлнинг кескин бурилиш қисмида рул бошқарувини йўқотган ва трансформаторга бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида трансформатор техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан тумани ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бошқарувни йўқотган электробус бетон симёғочга урилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: