11:30 | 14.12.23

                       

Тошкентда бошқарувни йўқотган электробус бетон симёғочга урилди

ЙТҲ музлаган йўлда ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида келиб чиққан.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабар беришича, бугун, 14 декабр куни соат 09:15 ларда Yutong русумли 53-сонли йўналиш электробуси ҳайдовчи А.А. (11 йиллик стажга эга) бошқарувида Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи Зарафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга (столба) бориб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қизил чироқда ҳаракатланган Nexia ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Шунингдек, ўтган ойда Тошкент шаҳрида Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ҳам ЙТҲ юз берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: