16:23 | 06.04.22

                       

Кобулдаги энг йирик масжидда теракт содир бўлди — видео

Ҳодиса намоз ўқилаётган пайтда юз берган

Афғонистон пойтахати Кобулда 6 апрель, чоршанба куни теракт содир бўлди. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Фото: «Aamaj News»

Ҳодиса шаҳардаги энг йирик Пули-Ҳишти масжидида намоз ўқиётган пайтда юз берган. «Толибон» полицияси ҳозирда камида 6 нафар фуқаро жабрланганини маълум қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга қўлбола усулда ясалган граната сабаб бўлган.

Аввалроқ Покистонда жума намози пайтида масжид портлатилгани ва буни ким уюштиргани маълум қилинганди. Шунингдек, Афғонистондаги масжидда яна портлаш содир бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: