9:26 | 06.09.22

                       

Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги теракт бўйича қўшимча маълумот берилди

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган

«Толибон» вакиллари Афғонистондаги Россия элчихонаси яқинида 5 сентябрь куни содир бўлган теракт ҳақида қўшимча маълумот берди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Уларнинг маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари террорчи худкушни Россиянинг Кобулдаги элчихонасини портлатишидан олдин отиб ташлаган. Бироқ портловчи модда элчихона яқинида ишга тушган. Элчихонанинг икки ходимидан ташқари тўрт нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, яна бир қанчаси эса яраланган.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган. Улар ҳужумга маъсул бўлган худкуш-террочининг суратини ҳам эълон қилган.

*«Ал-Қоида» ва ИШИД — ҳаракати тақиқланган террористик ташкилот.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: