16:04 | 18.07.23 5729

«Компромат иши» ёпиқ судда кўрилади

Судланувчиларнинг илтимосига кўра, суд процесси ёпиқ ўтказилади.

Kompramatuzb Telegram-канали иши судланувчиларнинг илтимосига мувофиқ ёпиқ судда кўрилади. Аввалроқ суд процесси ОАВ вакиллари иштирокида бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Жиноят иши доирасида:

  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот котиби (собиқ) Сиёвуш Ҳошимов – Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан;
  • фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов – ЖКнинг 139- ва 165-моддалари билан;
  • Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев – ЖКнинг 139-, 165-, 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 243-моддалари билан;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаева – ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ва 165-моддаси билан айбланмоқда.

Аввалроқ, Олий суд «Компромат иши» бўйича 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилганди. Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ҳамда ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор.

Скрин: Олий суд

Суд ишини судя Толибжон Обидов кўриб чиқади. У «Асалхоней» қотиллиги билан боғлиқ суд ишини юритган.