17:18 | 13.11.23

                       

Махфий мулоқотга эҳтиёж: Telegram’нинг яратилиш тарихи қандай?

Telegram ҳақида маълумотлар, фактлар, фото ва видеолар, шунингдек, Telegram Premium тўғрисида билиб олинг

Бугунги кунда барчамиз 21 аср кишиси ўлароқ ҳаётимизнинг деярли учдан бир қисмини ижтимоий тармоқларда ўтказамиз. Вақт танламас қулай ва тезкор алоқа бугун барчамиз учун қадрли ва зарур эҳтиёждир. Бу эҳтиёжни ҳозирда ижтимоий тармоқлар ҳамда платформалар бекаму кўст бажармоқда. Ўзбекистоннинг энг чекка нуқтасидан туриб Green card ютган қариндошингиз билан суҳбатлашиш, Ҳарвард профессорларининг фалсафа маърузаларини тинглаш ва кечки овқатни you tube’да севимли подкастингизнинг янги сонини кўриб тановвул қилишингиз мумкин. Бизга ҳудди шундай қулайликларни тақдим этувчи платформалардан бири бу — Telegram’дир.

Суратда Телеграм мессенжерининг логотипи тасвирланган.
Фото: DW

Bugun.uz Telegram ҳақида қизиқарли маълумотлар, фактлар ва фото-видеоларни сиз азизлар учун бир ерга жамлади.

Тelegram нима?

Тelegram матн, видео ва овозли хабарларни жўнатиш ҳамда стикерлар, гифлар ва турли форматдаги файлларни алмашиш функцияларига эга бўлган платформа ҳисобланади. Шунингдек, сиз аудио ва видео қўнғироқларни ҳам амалга оширишингиз, каналлар ва гуруҳларда трансляция қилишингиз, конференциялар, кўп фойдаланувчи мавжуд гуруҳлар ва каналларни ташкил қилиш имкониятига эгасиз. Илованинг функционаллиги ботлар ёрдамида сезиларли даражада кенгайтирилиши ҳам мумкин.

Суратда Тelegram мессенжеридаги гуруҳлар орқали чат (мулоқот) функцияси тасвирланган.
Фото: aptoide

Тelegram қайд этган натижалар

Тelegram иловалари Android, iOS, Windows, macOS ва GNU/Linux учун мавжуд бўлиб, 2022 йил июн ойида энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирган. Ўтган йил маълумотларига кўра, Тelegram’нинг доимий фойдаланувчилари сони 700 миллиондан ошган. Хизмат асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, 2023 йил бошида Тelegram Whats app’дан кейин иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда дунёдаги иккинчи энг машҳур мессенжерга айланди.

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаев Россияда Тelegram мамлакатдаги мобил трафикнинг 8,5 фоизини эгаллагани, бу олдинги натижаларга қараганда, нисбатан 3 баравар ошгани ҳақида айтиб ўтган.

Россияда Тelegram’дан фойдаланиш қандай?

TGstat’нинг 2023 йил баҳорида ўтказилган татқиқот натижаларининг кўрсатишича, Россияда фойдаланувчиларнинг энг катта улуши мавжуд бўлиб, улар асосан 25-34 ёшли (29%) ва 35-44 ёшли (23,8%) ёшли инсонларга тўғри келади. Россиялик фойдаланувчиларнинг 31,3 фоизи Москва, 12,6 фоизи Санкт-Петербург аҳолисидир. Қолган ҳудудлар янада тенг тақсимланган. Тадқиқот турли жинс, ёш ва жойлардан 50 000 га яқин респондентларнинг жавобларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган.

Тelegram Павел Дуров томонидан ҳар йили тахминан 13 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилади.

Тelegram’да қандай қулайликлар мавжуд?

Тelegram’дан фойдаланувчи шахс шахсий чатлар ва оммавий гуруҳларда хабар алмашишдан ташқари, мессенжерда чексиз миқдордаги файллар ва каналларни сақлаш имкониятига эга. Шунингдек, ботларни яратиш ва улардан фойдаланиш ҳам мессенжер яратган қулайликлар сирасига киради. Сиз Тelegram орқали узоқ-яқинда мавжуд танишларинингиз билан алоқа ўрната оласиз ва ҳаттоки ўз эмоциянгизни стикер ва гифлар орқали ифода этишингиз мумкин.

Суратда Тelegram мессенжерида мавжуд шахсий чат функцияси тасвирланган.
Фото: Startpack

Тelegram инсонлар ўзаро контакт боғлашини осонлаштириб, информация олиш қобилиятини тезлаштиради.

Тelegram Россияда 2018 йил 16 апрелдан 2020 йил 18 июнгача мессенжердан фойдаланишга чекловлар қўйилган эди. 2023 йил 1 мартдан Тelegram’га банк функцияларини интеграциялашни тақиқловчи қонун ҳам кучга кирди.

Тelegram тарихи

Лойиҳа ВКонтакте ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров томонидан амалга оширилган. Дуровнинг The New York times газетасига берган интервьюсида лойиҳанинг дастлабки ғояси унга 2011 йилда, махсус кучлар ва Дуров ўртасида келишмовчилик вужудга келган вақтда пайдо бўлганини айтган. Дуров шу вақтда акаси Николай билан мулоқот қилишнинг хавфсиз усули йўқлигини тушуниб етган. Кейинчалик ака-укалар томонидан лойиҳа устида ишлана бошланди.

Суратда Тelegram мессенжери асосчиси Павел Дуров тасвирланган.
Фото: РБК

Хизмат Павелнинг акаси Николай томонидан ишлаб чиқилган MTProto ёзишмаларни шифрлаш технологияси асосида қурилган. Тelegram’нинг ўзи, дастлаб Павелнинг Digital Fortress компанияси томонидан, MTProto’ни оғир юк остида синаб кўриш мақсадида ўтказилган тажриба эди. 2013 йил 14 августда iOS платформасидаги мижоз қурилмалар учун илк Телеграм иловаси тақдим этилди.

2013 йил 22 августда Дуровнинг Android Challange иштирокчиларидан бири Android операцион тизими учун Тelegram’га мос келадиган (MTProto протоколи ёрдамида) биринчи иловани оммага тақдим этди. Октябр ойида лойиҳа веб-сайтни ишга туширди ҳамда Android учун Тelegram’нинг расмий очиқ версиясини тақдим этди (GPL2). Дастурнинг олдинги версияси «Норасмий Тelegram S» номи остида мавжуд.

2017 йил 28 июнда Роскомнадзор дастурни «Ахборот тарқатувчилар реэстри»га киритган.

Тelegram ва ФСБ ўртасидаги келишмовчиликлар

2017 йилнинг сентябр ойида Дуров ва ФСБ ўртасида муаммо юзага келади. Унга кўра, «қабул қилинган, узатилган, этказиб берилган ва қайта ишланган электрон хабарларни декодлаш учун зарур бўлган маълумотларни» тақдим этилиши, агарда сўров бажарилмаса, маъмурий баённома тузилиши ҳақида хабар берилган. 2018 йил 28 август куни мессенжернинг адвокати Павел Чиков Тelegram суд қарори асосида терроризмда гумон қилинган фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини разведка хизматларига беришга рози бўлганини хабар қилган.

Агар биз шахсий фойдаланувчи маълумотларини бермасак, Тelegram’ни блоклаш таҳдиди ҳеч нарсага олиб келмайди. Тelegram эркинлик ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилади, — Павел Дуров.

Тelegram Premium (пуллик Тelegram)

2022 йил май ойида мессенжер тавсифида «Тelegram абадий бепул» ибораси ўрнига пуллик функциялар ҳақида маълумотларт тарқалди. Бу, биз ҳозирда фойдаланаётга Телеграм Premium’нинг илк хабари эди. Ваниҳоят, 2022 йил 20 июнда Тelegram 8.8 версияси чиқарилиши билан бир вақтда Тelegram Premium пуллик обунасини ҳам ишга туширди.

Суратда Тelegram мессенжерида мавжуд Телеграм Premium функцияси логотипи тасвирланган.
Фото: Popsters

2023 йил июн ойида эса, Павел Дуров Тelegram’да «Ҳикоялар» функцияси ишга туширилишини эълон қилди ва функция шу йилнинг июл ойи бошида тақдим этилади. Бу билан, Тelegram бошқа мессенжерлар ва платформалар билан доимий рақобатда экани, фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш орқали уларнинг сонини сақлаб қолиш ва кўпайтиришни мақсад қилгани аёндир.

Сиз қуйидаги ҳавола орқали Тelegram иловасини юклаб олишингиз ва мессенжер хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: