14:25 | 15.12.23

                       

Марғилонда Tahoe йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб Tico’ни пачоқ қилди – видео

Ҳодиса оқибатида 2 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Кеча, 14 декабр куни соат тахминан 13:00 ларда 20 ёшли Ю.М. Tahoe автомобилини бошқариб Марғилон шаҳар «А.Яссавий» ва «Тинчлик» кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланган.

Оқибатда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги Tico русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Tico русумли автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, автобусда бўлган уч нафар йўловчи жароҳатланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: