11:33 | 16.12.23

                       

Марғилондаги Tahoe билан содир бўлган ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилди

Ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шу йилнинг 14 декабр куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган Tahoe ҳамда Tico ўртасидаги ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати Tahoe ҳайдовчиси М.Ю.га нисбатан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди. Ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Tahoe йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида Tico’ни пачоқ қилган видеоси эълон қилинганди. Ҳодиса оқибатида 2 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилгани, Tico ҳайдовчисининг жароҳати оғир экани маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: