11:54 | 31.01.24

                       

Марказий Осиёдаги биринчи хусусий аэродром Ўзбекистонда қурилади

Оҳангарон туманида юз фоиз Хитой капитали иштирокида қурилиши режалаштирилаётган хусусий аэродром лойиҳаси қиймати 380 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми давомида Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилиши бўйича келишувга эришилди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Оҳангарон тумани «Янги ҳаёт» МФЙда юз фоиз Хитой капитали иштирокида Марказий Осиёда ягона бўлган хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланган.

Лойиҳа қиймати 380 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Андижонда Хитой билан ҳамкорликда электробус ва элетроскутерлар ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: