18:49 | 02.02.24
Бу орқали қўшимча 63 минг нафар кам таъминланган оилага моддий ёрдам тайинланиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 2023 йил инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм этиб эълон қилинди.
Маълум қилинишича, хусусий секторда ишловчи аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат буджетидан қопланадиган миқдори ҳам 2 272 минг сўмдан 2 484 минг сўмга оширилади.
Шунингдек, минимал истеъмол харажатлари миқдорининг оширилиши натижасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали қўшимча 63 минг нафар кам таъминланган оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши кутилмоқда.
Минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилиши натижасида 2024 йил якунига қадар 216 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Мазкур нафақаларни қайта ҳисоблашда фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайди.
Маълумот учун, парваришлаш ҳамда аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш учун фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайди.
Аввалроқ 2024 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги нафақалар миқдори 608 минг сўмдан 621 минг сўмга оширилиши айтилган эди:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: