19:32 | 27.10.23 938

Мирзиёев геология соҳасидаги ишлар билан танишди

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилганди.

Бугун, 27 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда саноатни ривожлантириш бўйича қўйилган марраларга эришишда иқтисодиётни минерал ресурслар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгалиги айтиб ўтилган. Кейинги йилларда Ўзбекистонда геология соҳасини трансформация қилиш доирасида унинг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани, илмий изланишлар ва кадрлар тайёрлаш кучайтирилгани алоҳида таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, тақдимотда соҳада қилинган ишлар, фойдали қазилмаларни аниқлаш ва ўзлаштиришга хорижий ҳамкор ва инвесторларни жалб қилиш режалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди. 3D сейсморазведка, аерогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология фанлари университети ташкил этилиб, ҳозирги кунда 1,5 минг нафар ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда. Конларни излаш ва ўзлаштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 4 баробарга ошди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу йилнинг ўзида геология ишларига 180 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилди, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2 миллиард доллардан ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилганди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 5
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 375
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1937
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2689
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 620
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845